АҚШда Федерал қидирув бюросининг жосуслик машинаси сотиляпти (фото)

АҚШда Федерал қидирув бюросининг жосуслик машинаси сотиляпти (фото)

Узоқ йиллар кузатув мақсадларида фойдаланилган Dodge фургони қандай йўл билан шахсий машинага айлангани номаълум. Аммо тўлиқ жиҳозланган, ҳатто, тезкор ходимларнинг блокнотларигача ҳисобга олинган автомобил сотилишига сабаб унинг маънавий ва техник жиҳатдан эскирганлигидир, дейиш мумкин.

1989 йилда ишлаб чиқарилган Dodge Ram автомобилига 5,9 литрли мотор қўйилган. Dodge тақиқланган гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланувчи шахсларни кузатган.

Савдога қўйилган фургоннинг учта қўшимча аккумулятори, кондиционери, иситкичи, иккита LCD экран ва иккита DVD плеери, шунингдек, радар ва кучайтиргичли видео ва овоз ёзувчи тизимлари бор. Ошхона ва ҳожатхонаси ҳам ичида.

Махсус хизматлардаги иш давомида фургон 38 минг кмча йўл босган, аммо техник ҳолати яхши сақланган. Машинага дастлаб 11 минг доллар нарх беришди. Бундан каттароқ баҳода сотилиши шубҳасиз.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"