АҚШда ҳайдовчисиз қурилмаларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда

АҚШда ҳайдовчисиз қурилмаларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказилмоқда

Товарларни етказиб беришнинг анъанавий шакли тобора ўзгариб бормоқда. Энди курьерлар ўрнини ҳайдовчисиз қурилмалар эгалламоқда. Америкадаги йирик Kroger савдо тармоғи Nuro компанияси билан ҳамкорликда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб беришнинг янги шаклини ўзлаштирмоқда.

Kroger – АҚШда 1883 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган йирик супермаркетлар тармоқларидан биридир. Компания савдо айланмасига кўра,  Wal-Mart супермаркетлар тармоғидан кейин иккинчи ўринда туради. Nuro эса,  товарларни етказиш мақсадида роботлаштирилган кичик фургонлардан фойдаланишни режалаштирган стартапдир.

Товарларни харид ва буюртма қилиш махсус илова орқали амалга оширилади. Шундан кейин товар ортилган автомобиль фойдаланувчининг ёнига келади, ҳозирча сервиснинг тест синови бўлгани учун унинг ичида оператор ўтирибди, фавқулодда вазият юзага келган тақдирда, у бошқарувни ўз қўлига олади. Буюртма етказилганидан кейин буюртмачи авто панелига керакли қисмга киришни таъминловчи кодни киритади. Бугунга келиб товарларни бундай усулда етказиш қанчага тушиши ва якуний эксплуатация вақти номаълумлигича қолмоқда. 

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.