АҚШда камлитражли автомобиллар бозори касодга учради

АҚШда камлитражли автомобиллар бозори касодга учради

АҚШ автомобиль заводлари кам ёнилғи сарфлайдиган автомобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатяпти. Сабаби жуда оддий: бензин нархи тушиб, кичик ҳажмли автомобилларга талаб пасайди. Ford ва бошқа автомобиль ишлаб чиқарувчилар заводларини Мексикага кўчираётибди. Мексикада Ford Fiesta ва Fusion седани йиғиш бошланди.

2015 йилда камлитражли машиналарга талаб 11,3 фоизга пастлади. Шу билан бирга SUV категорияли автомобиллар 10,3 фоизга кўпроқ сотила бошланди. Америкаликлар кам сиғимли автомобилларга маблағ сарфламоқчи эмас, бир йўла кучлисини танламоқда.

Таҳлилчилар бу ҳолни бензин нархи пастлагани билан изоҳлаб қуйидаги рақамларни келтирмоқда: 2014 йилда АИ-92 нархи 0,87 доллар бўлса, 2015 йилда 0,58 долларга тушди. 2016 йилга ўтиб 0,46 долларни ташкил этди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"