АҚШда ноёб автомобилларни ижарага бериш хизмати пайдо бўлди

АҚШда ноёб автомобилларни ижарага бериш хизмати пайдо бўлди

АҚШда қадимий автомобилларни суғурталаш билан шуғулланувчи Hagerty компанияси DriveShare хизматини ишга туширди. У ноёб машиналар эгаларига уларни ижарага бериш имконини яратади, дея хабар беради Daryo.uz.

Автомобиллар эгалари ўзлари ижара қийматини белгилайди, бунинг ичига йўлларда ёрдам хизматидан фойдаланиш учун ҳақ ҳам киритилган.

Айни пайтда DriveShare сайти орқали АҚШнинг турли ҳудудларидаги 134 та автомобиль таклиф этилмоқда.

Масалан, Калифорнияда Lamborghini Aventador’ни кунига 3300 долллардан ижарага олиш мумкин. Атлантада 1000 доллар эвазига 1971 йилда чиқарилган Chevrolet Corvette кун бўйи ихтиёрингизда бўлади. Техасда эса 1931 йилга мансуб Ford Model A 179 доллардан таклиф қилинмоқда.

Айрим ўта эски автомобилларни фақат тадбирлар учун буюртма қилиш мумкин, уларни эгалари бошқаради.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.