АҚШда “Қиёмат куни” самолёти ҳавога кўтарилди

АҚШда “Қиёмат куни” самолёти ҳавога кўтарилди

11 апрел куни Индиана штати осмони узра E-4B самолёти парвоз қилди. “Қиёмат куни” деб аталувчи қудратли самолётдан ядровий уруш юз берганда команда бериш пункти сифатида фойдаланиш мумкин.

Борт ҳавода бир ҳафта давомида парвоз қилиши мумкин. E-4Bга ўрнатилган қурилмалар атом портлашининг зарбасига дош беради. Унда президентга ҳамроҳлик қилувчи “ядровий чамадонча” борлиги ҳам хабар қилинган.

Бу қудратли самолёт нега ҳавога кўтарилганининг сабаби маълум қилингани йўқ. Бироқ бу Сурияда Россия ва АҚШ манфаатлари тўқнашган қизғин паллада юз бергани эътиборга молик.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#самолёт

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"