АҚШда савдо автомати машина сотади

АҚШда савдо автомати машина сотади

“Иккинчи қўл” автомобиллар билан савдо қилувчи Carvana Америка онлайн-хизмати Теннеси штатининг Нэшвилл шаҳрида машина сотувчи савдо автомати ташкил қилди. Бу тўла автоматлаштирилган беш қаватли гараждир. Харидор белгиланган пулни онлайн тарзда тўлагач, махсус катта танга олади ва уни пул солинадиган қурилмага солади. Шундан сўнг робот бирор-бир қаватдан тегишли машинани харидорга келтиради.

Харидор машинани бир ҳафта ўзи ҳайдаб кўрганидан сўнггина пулини батамом тўлайди. Ташкилот директорининг фикрича, харидор ўтган вақт мобайнида машинанинг барча афзалликлари ва камчиликлари билан танишиб чиқади, қолаверса, айрим дилерлар таклиф қиладиган шартлардан кўра “ўзинг синаб кўр” варианти мижоз учун мақбулроқдир.

Carvana онлайн-хизмати бир неча йил олдин автомобиль олди-сотди жараёнини осонлаштириш учун ташкил этилган бўлиб, бу жараённинг автоматлаштирилиши ширкат олдига қўйган режанинг мантиқий давомидир.

Бош директорнинг айтишича,  Carvana сайти орқали автомобиль харид қилиш 20 дақиқадан кўп вақт олмайди, фақат тўловни тасдиқлаш, кафолат турини танлаш ва шартномани имзолаш босқичларидан ўтилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"