АҚШда сўнгги Dodge Viper конвейердан тушди

АҚШда сўнгги Dodge Viper конвейердан тушди

Carscoops хабар беришига қараганда, “Вайпер”ларнинг охиргиси худди биринчиси каби қизил рангда. Биринчиси ҳозир марканинг музейида сақланяпти, охиргиси ҳам унинг ёнига боради.

Хўш, нега Viper ишлаб чиқаришга нуқта қўйишди? Чунки спорткарга бўлган талаб тушиб кетди, қолаверса, АҚШ ҳукуматининг хавфсизлик бўйича талабига ҳам жавоб бермай қолди.

Эслатиб ўтамиз, икки эшикли Dodge Viper 1991 йилдан бери АҚШда ишлаб чиқарилади. Русумнинг сўнгги версиясига 8,4 литрли V10 мотор ўрнатилган бўлиб, қуввати 645 от кучига тенг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"