АҚШда тўла ёнилғи билан 2 минг км йўл босувчи юк машинаси кўрсатилди

АҚШда тўла ёнилғи билан 2 минг км йўл босувчи юк машинаси кўрсатилди

Nikola One номли юк ташувчи автомобилнинг ўзига хослиги водородга ҳаракатланувчи моторидадир. Водород ва кислород реакцияси натижасида электр энергияси ажралиб чиқади ҳамда машинанинг электромоторларини ҳаракатга келтиради. Водород баки ва аккумуляторининг сиғимига қараб машина тўла ёнилғи билан 1931 км йўл босишга қодир.

Nikola One 360 минг доллар атрофида баҳоланади. Бу қиммат, шу боис компания лизинг асосида сотиб олишни таклиф қиляпти: мижоз ҳар ой 5 мингдан 7 минг долларгача тўлаши мумкин.

Nikola Motor компанияси раҳбари Тревор Милтон водородли юк автомобили дизеллисидан икки баробар тежамкорлигини уқтирмоқда. Мамлакатда водород тўлдирувчи 364та станция унга бепул хизмат кўрсатади.

Минг от кучига эга машинани харид қилишни истаганлардан беш мингтача ариза қабул қилинди. Аммо Nikola One тўрт йилдан сўнг ишлаб чиқарилади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"