АҚШда «UZBEK» автомобил рақами қайд этилди

АҚШда «UZBEK» автомобил рақами қайд этилди

АҚШда илк бор “UZBEK” автомобил давлат рақами қайд этилди. Фарғоналик Жаҳонгир исмли иммигрант ўз автомобили суратини Instagram ижтимоий тармоғи саҳифасида жойлаштирди, деб хабар қилмоқда Sputniknews-uz.com саҳифаси.

Нашр хабарига кўра, АҚШда фуқаролар ўз автомобиллари давлат рақами сифатида ҳар қандай сон ёки ҳарфни, ҳатто иборани ҳам олиши мумкин. Албатта улар такрорланмаслиги ва бошқаларни ҳақорат қилмаслиги керак.

Бундай “махсус” рақам учун давлатга 10-25 доллар тўлов тўлаш керак бўлади. Номер тайёрлаш учун уч ҳафта вақт керак бўлади. Тайёр бўлган давлат рақами фуқаронинг уй манзилига юборилади.

3497284

Мавзу:

#Uzbek#АҚШ

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.