ArcaBoard учар скейтини томоша қилинг

ArcaBoard учар скейтини томоша қилинг

ArcaSpace компанияси ArcaBoard номли учар скейтини намойиш қилди. Учар аравача ҳавода 5 дақиқа парвоз қилди. Скейтнинг ўзи сингари нархи ҳам осмонда — 20 минг доллар.

ArcaSpace хусусий компания бўлиб, космик саноат учун қурилма ва технология яратиш устида ишлайди. ArcaBoard компаниянинг фуқаролар учун мўлжалланган кўпгина қурилмаларидан биридир.

Учар скейтнинг 36та электрли вентилятори бор, парраклари воситасида ҳавога кўтарилади. Қуввати 272 от кучига тенг, вазни 195 кг.
Летающий скейт ArcaBoard показали на видео2 Летающий скейт ArcaBoard показали на видео3

Қуйидаги видеода учар скейт парвози, унинг ички тузилиши ва синов жараёни кўрсатилган. Марҳамат томоша қилинг.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#скейт

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"