Арнольд Шварцнеггер биринчи электрли “Хаммер”ни тақдим қилди

Арнольд Шварцнеггер биринчи электрли “Хаммер”ни тақдим қилди

Австриянинг Kreisel Electric компанияси икки ой деганда H1 русуми асосидаги йўлтанламаснинг электрли прототипини ясаб битирди.

Дунёдаги энг биринчи электрохаммер Австрияда Kreisel Electricнинг илмий-тадқиқот маркази очилишида намойиш қилинди. Тантанали тадбирда машҳур киноактёр Арнольд Шварцнеггер ва Австрия канцлери Кристиан Кернлар иштирок этди.

Hummer вазни уч тонна. Машина ўта маҳсулдор 100 кВт•соатли батареядан озиқланади. Иккита электромоторининг жами қуввати 490 от кучига тенг. Соатига 120 км тезликда ҳаракатланувчи “Хаммер”нинг йўл захираси 300 км.

“Kreisel Electric менинг G-Classимни ўтган йилнинг қишида электрлаштирган. Энди бўлса Hummer. Агар Kreisel шу суръатда давом этса яқинда Европадан Лос-Анжелесга электрли самолётда учиб бора оламан”, дея лутф қилди Арнолд Шварцнеггер.

Арнолд Шварцнеггернинг Mercedes-Benz G-класс базасидаги электромобилига 510 кгли литий-ион батареяси ўрнатилган бўлиб, сиғими 80 кВт•соатга тенгдир. Қуввати 483 от кучига тенг.

“Электрогелик” 5,6 сонияда юзга чиқади. Тўла заряди билан 300 км йўл босади.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"