Aston Martin компанияси Rapide электромобилини намойиш қилди

Aston Martin компанияси Rapide электромобилини намойиш қилди

Aston Martin компанияси Rapide электр седани прототипига тегишли айрим маълумотларни ошкор қилди. Унга кўра, янги маҳсулот Williams Advanced Engineering компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилмоқда. Унинг серияли ишлаб чиқарилиши учун эса 2 йил вақт олади, дея хабар бермоқда Autocar.

Автомобиль харидлар учун икки хил намунада тақдим этилади. Орқа узатмали машина модификацияси 550 от кучига эга электр мотор билан таъминланади. Бир марталик қувват билан 322 километр масофани босиб ўта олади. Шунингдек, янги маҳсулот 1000 от кучига эга электродвигатель билан таъминланиши ҳам мумкин. Автомобиль учун қувват манбаи – батареялар LG ва Samsung компаниялари билан ҳамкорликда ишлаб чиқарилади.

Бир йилда тахминан 400 та Rapide электромобиллар ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Ишлаб чиқилган моделлар энг аввало Британияда савдога қўйилади. Шунингдек, Aston Martin ҳар йили 100 автомобилни Хитойга экспорт қилмоқчи. Модел нархи эса 272 836 евро атрофида бўлади.

Эслатиб ўтамиз, компания 2020 йилга қадар моделлар қаторини тўлиқ янгилашга тайёргарлик кўрмоқда. Бизнес режа Second Century номини олган бўлиб, 102 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Aston Martin тарихидаги энг йирик сармоявий лойиҳа ҳисобланади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.