Aston Martin модель қаторидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди

Aston Martin модель қаторидаги ўзгаришлар ҳақида хабар берди

Aston Martin компанияси ўзининг янги режалари ҳақида хабар бериб, ҳар йили янги модель яратишини қайд қилиб ўтган. Ҳар ҳолда компания 2022 йилгача шу йўналишда илгарилашда давом этади. DB11 модели DB9ни шу йилдан алмаштириб,  янги моделлар қаторини бошлаб беради. Шунингдек, DB11даги платформа 2017 йилда ишлаб чиқариладиган бироз қисқароқ вариант — Aston Martin Vantage моделига асос бўлади.

Янги модель учун моторларни Германиянинг Mercedes-Benz компанияси ишлаб чиқаради. Айни пайтда мавжуд маълумотларга қараганда, мотор 4 литр турбо двигателдан иборат бўлади, аммо унинг қанча кучга эга бўлиши ҳозирча номаълум.

Бир йилдан сўнг компания 12 цилиндрли кучли 820 двигателига эга Aston Martin Vanquish моделини намойиш қилади. 2021 йилда эса янги Aston Martin DBX номли кроссоверни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Шундан кейин компания ўрта моторли суперкар AM-RB 001 концепти билан шуғулланишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, Aston Martin Rapid моделининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилгани ҳақида хабар берган эди. Унинг ўрнини иккита янги седан эгаллаши кутилмоқда.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавлон Марасулов

Мутахассислиги бўйича таржимон. Олти йилдан буён электрон технологиялар соҳасида ишлайди. Турли чет мамлакатларида ўтказилган конференциялар иштирокчиси.