Aston Martin ўз суперкарининг очиқ модификациясини кўрсатди

Aston Martin ўз суперкарининг очиқ модификациясини кўрсатди

Инглиз фирмаси DB11 Volante суперкарининг очиқ версияси баҳорда пайдо бўлишини билдирди.

Компания сайтидан автомобилнинг илк сурати жой олди. Эшикларида ва юкхонасининг қопқоғида сотувга чиқарилиш санаси акс этган. DB11 Volante томи юмшоқ тахланувчан бўлади.

Aston Martin DB11 купеси шу йилнинг мартида тақдим этилган бўлиб, савдонинг биринчи ҳафтасидаёқ 1400тадан ортиқ сотилган. У Aston Martinнинг биринчи турбомоторли серияли машинаси ҳисобланади. Спорткупе кузнинг охиридан бошлаб, Буюк Британияда савдога чиқади. Баҳоси 155 минг фунт стерлинг бўлиб, бу 203 минг долларга тенгдир.

Машинага 5,2 литрли, 12 цилиндрли битурбомотор ўрнатилган. Қуввати 600 от кучига баробар. Юз тезликка 3,9 сонияда чиқади. Энг юқори тезлиги 322 км/соат.

DB11 Volanteнинг очиқ модификацияси томни тахлаш механизмлари ва кузовнинг қўшимча мосламалари ҳисобига купедан кўра оғирроқ бўлади, шунинг учун динамик кўрсаткичлари пастроқ бўлиши табиий.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"