Audi A8 олти эшикли лимузинга айланади

Audi A8 олти эшикли лимузинга айланади

Швецияда Audi A8 базасида тайёрланган олти эшикли лимузин синовдан ўтказилмоқда. Синовдан ўтказилаётган прототип суратлари Autoevolution нашри томонидан эълон қилинди.

Айни пайтда янги автомобиль тўғрисидаги батафсил маълумотлар ошкор қилингани йўқ. Бироқ лимузин Audi компанияси томонидан эмас, балки айнан шу турдаги автомобилларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган ателье томонидан яратилиши айтилмоқда. Масалан, Швецияда бу каби машиналар Nilsson Special Vehicles, Германияда эса Binz томонидан ишлаб чиқарилади. Шуниси маълумки, олти эшикли лимузиннинг узунлиги олти метр атрофида бўлади.

Олий тоифага мансуб седан учун лимузиндан ташқари бошқа вариантлар ҳам ишлаб чиқилган. Масалан, 2015 йилнинг кузида зирҳланган Audi A8 тайёрланиб, тарихдаги энг ҳимояланган автомобиль сифатида эътироф этилган. Машиналар конструкциясида ўт ўчириш, фавқулодда ҳолатларда салонга тоза ҳаво йўналтирувчи тизимлар қўлланилган, шунингдек, уларда алюмин, арамид ва мустаҳкам пўлат қотишмасидан ҳам фойдаланилган.

Шу билан бир қаторда, A8нинг 605 от кучига тенг битурбо моторли модификациялари ҳам ишлаб чиқарилган бўлиб, у 100 километр/соат тезликка етиши учун 3,8 сония сарфлайди. Мазкур седан 305 тезлигини километр/соатгача чиқара олади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!