AUDI автосалонидаги нархлар

AUDI автосалонидаги нархлар

Бугун пойтахтимизда хорижий автомобиллар савдоси билан шуғулланувчи марказлардан бири AUDI автосалонига ташриф буюрдик. «Audi Center Tashkent» (Sayor Motors Ltd) МЧЖ яъни – AUDIнинг Ўзбекистондаги расмий импортер компанияси ҳисобланиб, AUDI автомобилларини заводнинг кафолати билан тақдим этади.


 

P1200551

Кузатувимиз мобайнида автосалонда ҳозирда 1 та автомобиль сотувда эканлиги ва қолганлари сотилиб бўлганлигига гувоҳ бўлдик. Оқ рангдаги AUDI A6 3,4 Quattro (нархи – 61 159 евро, божхона солиғи тўланмаган) автомобилини харид қилишингиз мумкин экан. Албатта сиз ўз ёқтирган моделингизни буюртма ҳам қилишингиз мумкин. 30% олдиндан тўлов қилганингиздан сўнг танлаган автоуловингизни келишилган вақт мобайнида қабул қилиб оласиз. Бундан ташқари сиз автосалонда автомобилингиз учун керакли аксессуарларни ҳам буюртма қилишингиз мумкин. Буюртмангиз 60-90 кун мобайнида тайёр бўлади. Автомобиллар учун кафолат муддати қанча масофа босиб ўтишидан қатъий назар 2 йил деб белгиланган.

Автосалон ходимлари ўз мижозларига ҳамиша сифатли хизмат кўрсатишга тайёр эканликларини билдиришди.

Қўшимча маълумот учун:

Тошкент шаҳар, Салар бўйи кўчаси, 47

Тел: +998 71 286 11 66

        +998 71 286 11 99

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Мавзу:

#Avtosalon#Audi

Arslon Bek

Carzone.uz сайтининг нархлар бўйича мутахассиси. Ҳар ҳафта машина бозорига бориб нархларни ўрганади ва келиб уларни ўқувчиларимизга тақдим этади.