Audi дунё бўйича 850 минг автомобилини ортга қайтариб олади

Audi дунё бўйича 850 минг автомобилини ортга қайтариб олади

“Ауди” юз минглаб автомобилларини ортга қайтариши ҳақида марканинг матбуот хизмати хабар тарқатди. Евро-5 ва Евро-6 стандартига мос келувчи дизель моторли автомобиллар қайтарилиши маълум бўлди.

Кўрсатилган автомобилларнинг дастурий таъминоти қиёмига етказилмаган. Уларнинг ҳавога чиқарадиган зарарли моддалари миқдори пасайтирилиши лозим. Бундан ташқари сервис марказларига Porsche ва Volkswagen эгалари ҳам мурожаат қилиши мумкин.

Audi мазкур кампанияни кўнгилли равишда амалга оширганлигини айтмоқда.

Эслатиб ўтамиз: шу кунларда Европада Daimler ва BMW концернлари ҳам бир талай дизелли машиналарини ортга қайтаришга қарор қилди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"