Audi компанияси “Майбах”нинг рақобатчисини тайёрлаш устида ишлаётганини тан олди

Audi компанияси “Майбах”нинг рақобатчисини тайёрлаш устида ишлаётганини тан олди

Audi компанияси раҳбарияти кейинги авлод A8 седанининг Mercedes-Maybach S-Class ҳамда S-Class Pullman лимузинига рақобатчилик қила оладиган узайтирилган, жуда ҳашаматли версиясини тайёрлаш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда, Auto Express’нинг хабар беришича, Audi бош муҳандиси Штефан Книрш маълум қилди.

“Ҳа, биз бу ҳақда ўйлаяпмиз. S-Class’нинг узун ҳашаматли модификациялари муваффақияти шунга ўхшаш лойиҳа учун иқтисодий асос излашга мажбур қилди”, — деди Книрш.

“Ауди” янги авлод A8 моделининг версиялари сонини сезиларли кўпайтиришни режалаштирмоқда. “Майбах” ва “Пульман”нинг рақобатчиларидан ташқари, моделнинг “купе” кузовли талқини ҳам пайдо бўлиши мумкин.

Книршнинг тасдиқлашича, кейинги авлод А8 автомобиллари автоном бошқарув тизими билан таъминланади. A8’даги автопилот автомобилга ҳайдовчининг иштирокисиз автотураргоҳда ва тирбандликларда бурилиш, шунингдек, соатига 60 километргача бўлган тезликда мустақил юриш имконини беради.

Кейинги Audi A8 2018 йилда омма эътиборига ҳавола этилиши кутилмоқда. Моторлар қаторидан, аввалгидек, W12 агрегати ҳам ўрин олади — унинг ишчи ҳажми 6,3 литрдан 6,0 литргача камайтирилган. Айни вақтда, унинг қуввати 500 от кучидан 585 от кучигача кўпайган.

Аввалроқ Audi компанияси Норвегия қироли оиласи учун A8 модели базасида лимузин тайёрлаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.