Audi Ойга учмоқчи

Audi Ойга учмоқчи

Audi компанияси Ойга ўз луноходи Audi lunar quattroни юборишни режалаштирмоқда. Агар соврин жамғармаси 30 млн доллар бўлган Google Lunar XPRIZE танловида Part-Time Scientists техник гуруҳи ғолиб чиқса, бу аппарат Ойга йўл олади.

Танлов шартига кўра ҳар ерда юрувчи (вездеход) автоматлаштирилган машинани Ойга юборишга қодир жамоани ғалаба кутади. Аппарат Ой сиртида 500 мдан кам юрмаслиги ҳамда Ерга юқори аниқликдаги тасвир ва видео узатиб туриши керак. Шу билан бирга жамоа молияланишида хусусий маблағ ҳиссаси 90 фоиздан кам бўлмаслиги керак.

Audi компанияси Part-Time Scientists жамоасини қўллашга аҳд қилди. Ишлаб чиқарилган аппарат прототипи Google Lunar XPRIZE дастури доирасида умумий миқдори 750 000 доллар бўлган иккита мукофот олди.

Автоном аппаратнинг вазни 35 кг. Тўртта ғилдирак гупчагига ўрнатилган электр двигателларидан қувватланади. Литий-ионли аккумуляторлари қуёшдан зарядланади. Назарий жиҳатдан тезлиги 3,6 км/соатга етади. Ғилдиракларининг барчаси 360 градусга бурила олади. Audi lunar quattroнинг олд қисмига уч ўлчамли тасвирга олувчи икки стереоскопик камера ўрнатилган. Учинчи камерадан материалларни ўрганиш ва панорама тасвир яратиш учун фойдаланилади.

Яқин кунларда мутахассислар аппарат оғирлигини камайтиришни, электр двигатели, электроникаси ва аккумуляторини такомиллаштиришни режалаштиришяпти. Танловда ғолиб чиқса, Audi lunar quattro 2017 йилда Ойга учирилади.

Тошкентдаги  Audi  автосалони орқали Audi автомобилларига буюртма бериш имкони бор.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Мавзу:

#луноход

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"