Audi Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаради

Audi Хитойда электромобиллар ишлаб чиқаради

Audi ва FAW компаниялари узоқ муддатли ҳамкорлик ҳақидаги битимни имзолашди. “Ауди” 10 йилга мўлжалланган шартнома доирасида FAW VW  қўшма корхона қувватида янги гибридли моделлар ва электрокарлар ишлаб чиқаради. Улар Хитой бозорига чиқарилади.

Келишув Чанчунда Audi раҳбари Руперт Штадлер, Volkswagen’нинг Хитойдаги бўлинмаси президенти Йохем Хайцманн ва FAW директорлар кенгаши раиси Сюй Пин томонидан имзоланди, деб ёзади Kun.uz.

FAW VW заводида яқин беш йил давомида “Ауди”нинг Хитойга мўлжалланган бешта модели чиқарилади. Улар e-tron синфидаги “яшил” моделлар, жумладан 500 километрга мўлжалланган электр захирага эга икки электр автомобиль бўлади.

“Ауди” 2015 йилда Хитой бозорига атаб махсус ишлаб чиқилган A6 узайтирилган седанини тақдим этганди. У 124-кучли электромотор ва икки литрли, 211 от кучига эга бензинли “турботўртлик” билан жиҳозланган.

Audi янги моделлар 2020 йилда тақдим этилишини маълум қилган: бу ўрта ҳажмли кроссовер, седан ва кичик сити-кар.

Шу билан бир қаторда, немис компанияси Хитойда A6 L e-tron узайтирилган гибридли седан ва Q7 e-tron кроссоверини сотишни режалаштирмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.