Audi янги авлод S4 седани ва универсалини намойиш этди

Audi янги авлод S4 седани ва универсалини намойиш этди

Audi компанияси Франкфурт автосалонида янги авлод S4 седани ва универсалини намойиш этди. Модель ҳажми уч литрлик TFSI двигателини сақлаб қолган, бироқ унинг қуввати 333 от кучидан 354 от кучигача оширилган.

Audi S4

Audi S4

Кўрсаткичлари яхшиланган саккиз босқичли Tiptronic автомат узатмалар қутиси билан жуфтликда мотор 4,7 сонияда автомобилни соатига 100 километр тезликка олиб чиқади. Энг юқори тезлик соатига 250 километр билан чекланган, ишлаб чиқарувчиларнинг маълум қилишича, машина ҳар 100 километрга 7,4 литр ёнилғи сарфлайди.

Audi S4

Audi S4

S4’нинг интерьери рул чамбаригининг пастки тўғри чизиқли экани ва ўзига хос декоратив безаклари билан A4’дан ажралиб туради. Янги автомобиль базавий версияси ҳам ёруғлик диодли фаралар ва 18 дюймли ғилдирак дисклари билан таъминланади. Қўшимча сифатида 19 дюймли ғилдирак дисклари ҳам таклиф қилинади.

Audi S4 салони

Audi S4 салони

Audi S4 седани ва универсалининг савдолари 2016 йилда бошланади.

Мавзу:

#седан

Аравакаш Жимми

Жимми — ҳинд фильмлари ихлосманди. Араваларга эса ҳинд фильмларидан ҳам кўпроқ қизиқади. Айниқса, электр токида ҳаракатланувчи ва ўзиюрар машиналар ҳақида ўқиш ва ёзиш — Жиммининг жону дили! Ўзи мутолаа қилган хабар-мақолаларнинг энг сараларини сизга ҳам илинади.