“Аурус” - Россия президентининг янги лимузини

“Аурус” - Россия президентининг янги лимузини

Сайтимизда илгари хабар берилган “Кортеж” лойиҳасининг қаҳрамони бугун 7 май куни кўриниш берди.

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин инаугурация маросимига тўққизта мотоцикл ҳамроҳлигида янги лимузинда кириб келди. “Аурус” номли бу автомобиль индекси ЕМП-41231SB бўлиб, ЕМП – “ягона модул платформаси” маъносини англатади.

“Аурус” узунлиги 6840 мм, у дунё президентларининг автомобиллари орасида энг узунидир. Аммо унинг ичига назар сололмаймиз, чунки бирорта фотосурати ёки видеоролиги йўқ. Шунингдек, техник тафсилотлари ҳам айтилмади.

Aurus номи қандай маънони билдиради? Маълум бўлишича, Aurum лотинча “олтин” дегани, “рус” эса Россияга тегишлилигини англатади. Унинг дизайни “Роллс-Ройс”никидан илҳомланиб яратилган.

 “Аурус”ни гибрид деб ҳисоблаш мумкин. Двигатели ва трансмиссияси орасига ўрнатилган кучли электромотор стартер ва генератор вазифасини бажаради, зарурият туғилганда машинани электр қувватида ҳаракатлантиради.

 “Аурус”нинг туби ердан 220 мм баланд бўлгани учун деярли кроссовер, деб атасак ҳам бўлади.

Унинг номидаги “рус” қўшимчаси бежизга эмас: 600 от кучига эга двигатели ҳам, 9 поғонали автоматик узатмалар қутиси ҳам Россияда тайёрланган (таъкидлаб ўтамиз техник тавсифлари тўлиқ ишончли эмас).

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#лимузин

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"