Австралияда асфальт қандай ётқизилади?

Австралияда асфальт қандай ётқизилади?

Ғарбий Австралияда йўллардан бирига асфальт ётқизилиши дрон ёрдамида тасвирга туширилди. 14 декабрь куни тақдим этилган ролик ҳақида WAtoday нашри хабар берди.

Аввалига тупроқли йўл текисланиб, сўнг ундан эриган гудрон (нефть қолдиғидан иборат қора смоласимон модда) бўлган юк машинаси ўтади. Кейин эса шағал тўкилади.

Австралиялик мутахассислар тахминан беш километрли йўл кўтармасини атиги 2 кунда битказишди. Лойиҳага сарфланган умумий маблағ эса 443 минг долларни ташкил этди.

Йўл таъмирланишига жавобгар бўлган Мура ҳудуди маъмурияти интернет-ҳамжамият реакциясидан таажжубга тушди.

«Биз жуда ҳам фахрландик. Ходимларимиз катта ҳурматга сазовор бўлишганидан жуда ҳам хурсандмиз», — дея маълум қилди маҳаллий амалдор Алан Лисон.

Манба: Kun.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.