Австралияда автомобиль остида 16 километр йўл босган коала омон қолди

Австралияда автомобиль остида 16 километр йўл босган коала омон қолди

Австралиянинг Аделаида шаҳрида кроссовер ҳайдовчиси автомобиль остидан 16 километр йўл босган коалани топиб олди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Ҳайдовчи жониворни машина остидан келаётган «йиғи» овозини эшитганидан сўнг аниқлашга муваффақ бўлди.

Коала олдинги подвеска элементлари орасига тиқилиб қолганди, шу сабабли уни чиқариш учун ғилдиракни олишга тўғри келди.

Жонивор қутқарилганидан сўнг ветеринария хизматига топширилди, бир неча кундан сўнг эса озодликка қўйиб юборилди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.