Австралияда қуёшдан озиқланувчи поезд йўлга тушади

Австралияда қуёшдан озиқланувчи поезд йўлга тушади

Яшил қитъа серқуёш мамлакат саналади. Бу табиий бойликдан фойдаланмаса бўлмайди, ахир. Шунинг учун Bayron Bay темир йўл компанияси қуёш энергиясига ҳаракатланувчи поезд тайёрлашни режалаштирмоқда.

Қуёшпоезднинг йўналиши 3 кмга чўзилади. Қизиғи шундаки, у миллионлаб доллар сарфланиб, қимматли технологиялардан ясалган ғаройиб транспорт эмас. Оддий поездни модификациялаштириб, қуёш энергиясига мослаштирилди холос. Аввал у дизель ёнилғисига юрган бўлса, энди двигатели электрга ўтказилди, батарея ўрнатилди, томи эса қуёш панеллари билан қопланди. Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, аккумулятори бир кунлик йўлга етади. Батарея кундузи қуёшдан қувват олса, қуёшсиз вақтларда станцияларда тўйинтирилади.

Электричка юз нафар йўловчини таший олади, йўлкира уч доллар. 2018 йилнинг январигача поезд синов режимида қатнайди, кейин эса бошқа поездлар сингари рейс бўйича ҳаракатланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"