Автоконцернларнинг энг бой ва энг “камбағал” раҳбарлари

Автоконцернларнинг энг бой ва энг “камбағал” раҳбарлари

Ўтган йили Американинг General Motors автоконцернининг раҳбари Мэри Барра барча ҳамкасбларидан кўпроқ пул ишлади, деб ёзмоқда CNN Money. Барра 2014 йилдан бери компанияга раҳбарлик қилиб келади. 2016 йилда у 22,6 млн доллар топган бўлиб, бу 2015 йилги даромадидан 30 фоизга ортиқроқдир.

Иккинчи ўринда “Форд” раҳбари Марк Филдс. Ўтган йили Филдс жаноблари 22,1 млн ишлаб топди. Бой раҳбарлар учлигидан “Фиат”нинг бош ижрочи директори ҳам ўрин олган. Серджио Маркионненинг 2016 йилдаги маблағи 9,9 млн долларни ташкил этди.

Volkswagenнинг бош директори Маттиас Мюллер 7,8 млн долларлик даромад билан тўртинчи поғонани эгаллади. Япон автоконцернлари раҳбарларининг даромадлари тўғрисида ахборот берилмади, аммо кунчиқарликларнинг даромади европалик ва америкаликларникидан анча кам.

Автомобиль соҳасида энг даромади кам раҳбар бизга яхши таниш Элон Маск бўлиб чиқди. 2015 йилда Маскнинг эълон қилинган маоши 38 минг доллар бўлган. Шу билан бирга айтиш керакки, Teslaнинг 33,6 млн акциясини бугунги нархда сотилса, Маск 10 млрд долларга бойийди ва дунё автокомпанияларининг энг бадавлат раҳбарига айланади.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"