Автомобиль ишлаб чиқариш 42 фоизга ошди
Ўзбекистонда автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ортди, дея хабар беради Kun.uz.
2018 йилнинг январь-февраль ойларида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 20,8 трлн сўмни ёки жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажмининг 73,6%ни ташкил этди.
Ўз навбатида, саноатнинг мазкур тармоғида автомобиль двигателлари ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 51,5%га ошган.
Енгил автомобиллар (ихтисослаштирилганларсиз) – 42,6%га, автомобиль бензини - 17,2%га, пахта толаси – 1,0%га кўпайган. 2017 йилнинг шу даврида 17 315 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган бўлса, 2018 йил январь-февралда – 24 695 дона.
Шу билан бирга, қайд этилишича, юк автомобиллари, автобуслар, портландцемент, дизель ёқилғиси, ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.