Автомобиль олиб қочганлик учун жазо кучайтирилди

Автомобиль олиб қочганлик учун жазо кучайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Жиноят кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисидаги қонунга биноан транспорт воситаларини олиб қочганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Ҳужжат матни «Халқ сўзи» ва «Нaродное слово» газеталарида эълон қилинди, дея ёзади Uz24.uz.

Жиноят кодексининг янгиланган 267-моддасига мувофиқ, эндиликда транспорт воситасини олиб қочганлик учун 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси белгиланади.

Худди шу жиноят:

а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан

б) шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали

в) зўрлик билан ёки зўравонлик таҳдиди қўлланилган ҳолда

г) транспорт воситасини ўғирлик йўли билан ўғирлаш ёки талон-тарож қилиш орқали содир этилса, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланишига сабаб бўлади.

Ушбу жиноят а) ўта хавфли рецидивист, б) жиноий гуруҳ томонидан ёки в) транспорт воситаси босқинчилик ҳужуми орқали ўғирлаш мақсадида содир этилса, 15 йилдан 20 йилгача озодликдан маҳрум этилади.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.