Автомобил ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги петиция 9500 дан ортиқ овоз тўплади

Автомобил ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги петиция 9500 дан ортиқ овоз тўплади

Mening fikrim жамоавий мурожаатлар порталига жойлаштирилган транспорт воситалари ойналарини қорайтиришга рухсат берилиши таклиф этилган петиция 9500 дан ортиқ овоз тўплади.

Петиция муаллифи Артур Тажиев буни Ўзбекистон иқлими иссиқ эканлиги, пардалар ҳам тақиқлангани сабабли орқа ўриндаги болалар жазирама ва офтоб уришидан азият чекиши мумкинлиги билан изоҳлаган.

У давлат бюджетига тушумларни кўпайтириш учун автомобилнинг олди ойнасини пулли асосда 70%га қорайтиришга рухсат бериш ва бундай машиналарни ички ишлар органларида рўйхатга қўйишни таклиф этган.

Ушбу таклифга қаршиларнинг ҳам, ёқлаганларнинг ҳам изоҳларини кўриш мумкин.

"Юртимиз серқуёш ўлка бўлганлиги сабаб бизга керак. Хавфли деган фикрлардан жуда узоқдаман, сабаби ривожланган давлатларга назар солсак, деярли барча давлатларда рухсат бор ва текин”, - деб ёзади Муҳаммадюсуф Самиев.

"Ойналарни қорайтиришга умуман рухсат бериш керак эмас. Бу ортиқча ташвиш ва муаммоларни келтириб чиқаради. Иқлим иссиқ бўлгани билан ойна қорайтирилиши автомашина салонини совутмайди. Уни кондиционер совутади. Кондиционер деярли ҳаммада бор. Менинг фикрим шу”, - дейди Ўткир Аслонов.

Петиция агар 10 мингта овоз тўпласа, Олий Мажлис муҳокамасига ўтказилади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.