Автомобиль салонида дезодорант сепиб сигарет чекканда

Автомобиль салонида дезодорант сепиб сигарет чекканда

АҚШнинг Мериленд штатидаги ҳайдовчи автомобилига ўтириб аэрозолни обдан сепди. Ўлимига бир баҳя қолишини билганида хушбўйликка қўл силтаган бўлар эди. Шундан кейин дезодорант ҳидига тўйинган салонда сигарет чекиш учун ёндиргич тугмасини босди. Автомобилнинг барча ойнаси зич ёпиқ эди...

Натижаси эса сиз расмда кўриб тургандек. Салон ичидаги газ машина ойнаси, эшиги ва томини итқитиб юборадиган даражада портлади. Ҳайдовчининг танаси қаттиқ шикастланди ва мўъжиза туфайлигина тирик қолди.

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Мавзу:

#ҳодиса

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"