Автомобил сотиб олиш учун прокуратура ходимларига имтиёзли кредитлар берилади

Автомобил сотиб олиш учун прокуратура ходимларига имтиёзли кредитлар берилади

Ўзбекистонда прокуратура ходимларига автомобил харид қилишда имтиёзлар тақдим этилади, деб хабар қилди "Халқ сўзи" нашри.

Прокуратура ходимлари автокредитларни "Асака" банк орқали олишлари мумкин. Кредит 10 йил давомида тўланади. Автомобил нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси 14 фоиз кўрсаткичида бўлади.

Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.

Шу йил апрел ойи охирида Ўзбекистонда жиноий ишларни электрон шаклга ўтказилганди. Тажриба лойиҳаси Тошкентнинг иккита туманида бошланган. 2019 йил 1 октябрга келиб тегишли қўшимчалар киритиб, доимий равишда татбиқ этилиши таъминланади. Ушбу ташаббусни амалга ошириш чоғида қоғоз ва электрон шакллардан фойдаланилади. Янги тизим терговчи, судья ва прокурорларнинг хатоларини камайтиришга ёрдам беради.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.