Автомобиль сотиш бўйича янги жаҳон етакчиси аниқланди

Автомобиль сотиш бўйича янги жаҳон етакчиси аниқланди

Nissan-Renault Франция-Япония бирлашмаси 2017 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича автомобиллар сотиш бўйича илк бор жаҳон етакчисига айланди, деб ёзмоқда Кун.уз. У Volkswagen, Toyota ҳамда General Motors компанияларини ортда қолдирди.

Таъкидланишича, Nissan-Renault 2017 йилнинг январь-июнь ойлари давомида бутун жаҳон бўйлаб 5 млн 268 мингдан ортиқ автомобиль сотган.

Шу билан бирга, иккинчи ўринни эгаллаган Volkswagen тахминан 5 млн 155 минг автони сотди.

Учинчи ўриндаги Япониянинг Toyota корпорацияси 5 млн 129 минг автомобилни харидорларга етказиб берган. General Motors компанияси эса тахминан 4,7 млн машинани сотди.

Nissan вице-президенти Жожи Тагаванинг маълум қилишича, сотувлар ҳажми «агарда бу даромаднинг ошишига олиб келмаса, ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас».

«Биз биринчи ёки иккинчи, учинчи ўринни эгаллаганимиз – мени қизиқтирмайди. Бу бизнинг компания мақсади эмас», — деди у.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.