Автомобиль учун ишончнома

Автомобиль учун ишончнома

-Отам ўзининг автомобили учун менга ишончнома қилиб берганди. Бироқ яқинда оламдан ўтди. Мен эса бошқа автомобиль сотиб олдим. Отамнинг автомобили ҳозир гаражда турибди. Ундан фойдаланмаганим сабаб сотмоқчиман. Мендаги ишончнома билан бу ишни бажариш мумкинми?

Искандар Холиқулов, Денов тумани

-Ишонч билдирувчи шахснинг вафотидан сўнг у томонидан тақдим этилган ишончнома ўз кучини йўқотади. Демакки, эндиликда автомобиль ҳам меросхўрлар орасида тенг тақсимланадиган мулкка айланади. Уни сотиш учун эса меросхўрлар ўзаро келишган ҳолда меросхўрлик гувоҳномаси расмийлаштирилиши керак. Ана шундай сўнг автомобилни сотиш мумкин.

Манба: Darakchi.uz

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.