Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбари ва унинг биринчи ўринбосари тайинланди

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раҳбари ва унинг биринчи ўринбосари тайинланди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 18 мартдаги фармони билан Абдураҳмон Абдувалиев Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизматига асосланиб, Sof.uz хабар қилмоқда.

Абдураҳмон Абдувалиев бунга қадар автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича «Ўзавтойўл» Давлат акционерлик компанияси бошқаруви раиси лавозимида фаолият кўрсатган. Компания базасида эса янги қўмита ташкил этилди.

Давлат раҳбарининг шу куннинг ўзида имзоланган фармони билан Шуҳрат Назаров Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. У муқаддам «Ўзавтойўл» бошқарув раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.