Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди

Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси ўринбосари тайинланди

Президентнинг 10 апрелдаги қарорига биноан Обид Одилов Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.

Uz24.uz сайтида ёзилишича, Обид Чориевич Одилов шу пайтга қадар «Ўзавтойўл» ДАК бошқаруви раиси ўринбосари – бош муҳандис лавозимида ишлаб келган.

Қўмита раиси ўринбосари – бош муҳандис: автомобиль йўлларини сақлаш ва уларнинг техник ҳолатини таҳлил қилиш, йўлларда ташилаётган юкларнинг оғирлиги ва ҳажмини назорат қилиш, автомобиль йўлларининг ҳисоби ва уларнинг давлат кадастри, шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига раҳбарлик қилади.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.