Автомобилда нур қайтаргичли камзул бўлмаса, қанча жарима тўланади?

Автомобилда нур қайтаргичли камзул бўлмаса, қанча жарима тўланади?

Автомобилда нур қайтаргичли камзул бўлмаса қанча жарима тўланади?

Мақсудали Қосимов, Фарғона вилояти, Қува шаҳри

Холматжон САЙДАЛИЕВ, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи:

  • Ҳайдовчиларнинг белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган ёхуд фойдаланиш ман этиладиган даражада носозлиги бўлган ёқи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фавқулодда вазиятда ойнани синдириш учун фойдаланиладиган болғача билан жиҳозланмаган, ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси, авария ҳолатида тўхтаганлигини билдирувчи белги ва нур қайтаргичли камзул билан бутланмаган, худди шунингдек ишлаётганида ташқарига чиқараётган ифлослантирувчи моддаларнинг микдори, шунингдек шовқин даражаси белгиланган нормалардан ортиқ бўлган транспорт воситаларини бошқарганда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1252-моддасига кўра, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисми миқдорида жарима чоралари қўлланилади.

Манба: Darakchi.uz

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.