Автомобилда узоққа сакраш бўйича рекорд ўрнатилди

Автомобилда узоққа сакраш бўйича рекорд ўрнатилди

Carzone.uz сайти автомобилларга доир турли рекорд ва рейтинглар тафсилотларини мунтазам эълон қилиб келмоқда. Тарихда қолиш ва томоша кўрсатиш истаги, дарҳақиқат, кишиларга тинчлик бермайди.

Америкалик Брайс Мензис исмли пойгачи шу йили автомобилда узоққа сакраш бўйича рекорд қўйди. У Pro2 пойга пикапида 115,64 метр масофага “учиб борди”. Натижа Гиннеснинг рекордлар китобида қайд этилди.

Мензис машинада сакрашга узоқ йиллар тайёргарлик кўрди. Тўрт ой мобайнида пойгачи ўз жамоаси билан Сан-Диего шаҳрида синов сакрашларини амалга оширди. Бу орада Pro2 осмасини сакраш учун мослаб олди ва муносиб трамплин танлади.

Пойгачи 115,64 метрга Нью-Мексико штатидаги шаҳарда сакради. Сакраб бўлгач, бу рекордни ҳам янгилагиси келиб, яна бир марта сакради ва ерга қўнишда елкасини синдириб олди. Шунга қарамасдан, дастлабки рекорди Гиннес китобига кириши учун етарли эди.

Бундан олдинги рекордни америкалик Таннер Фост 2011 йилда 101,2 метрга сакраб ўрнатган. 2014 йилда француз Герлен Шишери янгилашга ҳаракат қилиб ҳалокатга учраганди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Мавзу:

#рекорд

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"