Автомобилингизни озода сақлашингиз учун кутилмаган 15 маслаҳат

Автомобилингизни озода сақлашингиз учун кутилмаган 15 маслаҳат

  1. Агар йўлда овқатланиб кетиш одатингиз бўлса, егуликни чўнтакка ёки стакандонга қўйманг. Оддий пластик контейнерча сизни тартибсизликдан қутқаради. Барча егуликни унга қўйиб овқатланишингиз мумкин, салонга ушоқ ҳам, ичимлик ҳам тўкилмайди.
  2. Қўл остингиздаги стакандонда ҳамиша ушоқ, овқат чиқиндилари тўпланиб қоладими? Бунинг ҳам йўли бор. Айлана шаклидаги турли пишириқ, кексларнинг қоғоз ва пластикдан ишланган митти айлана қутиларини кўргансиз. Ўшандан биттасини стакандонга мослаб жойлаштириб қўйинг. Барча ушоқлар унга тўкилади, олиб тозалаб, қайта жойлаб қўясиз.
  3. Стакандонлар ифлосланиб кетса, эски пайпоқни қоғоз стаканга кийгазинг ва унга ойна тозаловчи моддадан сепинг. Шу тахлит пайпоқ ўралган станканни стакандонда айлантиринг. Шунда тўпланган чанг ва бошқа ифлосликларни пайпоқ ўзига ёпиштириб олади.
  4. Ўриндиқни ҳайвон юнгидан тозалаш осонмас. Аммо буни резина чўтка билан осонгина уддалаш мумкин. Ўриндиққа сув пурканг ва дарров резина чўткани ишга солинг. Резина чўтка бўлмаса, резинали ойнаартгич ҳам ярайверади.
  5. Машинангиз эски ва бегона ҳиди бўлса, ўриндиқ ва полдаги тўшамага сода сепинг, кейин чангюткичда сўриб олинг. Сода ҳидни жуда яхши ўзига олади.
  6. Ахлат пақир барчанинг уйида бор. Аммо нега машинамизда йўқ? Автомобилсозлар уни ўйлаб топгунича, кичкина чиқинди челагини машинангизнинг бир четига жойлаб қўйинг. Ишонаверинг, бардачокингиз, эшикларнинг чўнтаги ва стакандонлар анча холи бўлиб қолади.
  7. Агар пақирча салондагиларга халақит берса, янаям осонлаштириш йўли бор. Панелга илмоқ ўрнатиб, унга пакет илиб қўйинг. Пакетга эса нима ташлашни биласиз.
  8. Пластик кирланиб кетса, латта билан артиб бўлмайди. Нам салфетка ҳам ёрдам бериши қийин. Бундай ҳолатда тиш чўткасидан яхшиси йўқ. У кирни яхши кеткизибгина қолмасдан қўл етмас жойларга ҳам кира олиши билан устундир. Масалан, ўриндиқ чоклари ёки пластик панеллар тирқишини тиш чўткадан бошқа нима билан ҳам тозалар эдингиз?
  9. Тиш чўтка ҳам киролмайдиган жойни отверткага латта ўраб тозаланг. Албатта, тозаловчи восита сепиш эсдан чиқмасин.
  10. Ҳаво пуфлагич дефлектори тирқишидаги чангни оддийгина мўйқалам билан қойиллатиб тозалаш мумкин.
  11. Машина ойнасининг юқори қисмини артиш эсингиздан чиқмасин. У ерда жуда кўп ғубор тўпланади.
  12. Агар ойна тозалагич ойнада из қолдира бошласа, уни тиббий спиртда намланган латта билан артинг.
  13. Янги автомобилингиз узоқ вақтгача товланиб туришини истасангиз, қўл билан ювиш чоғида сувга махсус шампун аралаштиринг. Унинг таркибидаги қўшимчалар машинага жило беради.
  14. Машинангизни дарахт остига жойлаштирсангиз, қушлар “заправка” қилиб қўяди. Уни тозалашда эса WD-40дан фойдаланинг. Қушнинг ахлатига ундан бир оз сепинг ва бир зум ўтгач, артиб ташланг.
  15. Салон об-ҳавосини яхшилаш учун ёғоч қистирғичга бир неча томчи эфир мойидан томизинг ва уни ҳавоҳайдар панжарасига қистириб қўйинг.

svpressa.ru

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"