Автомобилининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқарган фуқаро жазога тортилди

Автомобилининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқарган фуқаро жазога тортилди

Тошкент шаҳрида транспорт воситасининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқарган фуқаро жазога тортилди, деб хабар беради пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати. 

Маълум бўлишича, интернет тармоқларида "Ласетти" ҳайдовчиси транспорт воситасининг давлат рақами белгисини тескари ўрнатиб бошқарганлиги ҳақида видеолавҳа тарқалган. ЙҲХБ ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида Янги Сирғали кўчасида ҳаракатланган ҳайдовчи 1994 й.т. М.Ш. аниқланган.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 125-5 (жаримаси ЭКИҲ 5 миқдорида) моддасига асосан маъмурий баённома тузилган ва автоулов вақтинчалик жарима майдонига қўйилган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.