Автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди, автобус ва юк машиналари пасайди

Автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми ошди, автобус ва юк машиналари пасайди

2018 йилнинг январь-май ойларида ишлаб чиқарадиган саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 55,8 трлн. сўмни ва ўтган йилга нисбатан 107,0% ўсиш суръатини ташкил этди. Бу ҳақда kun.uz хабар бермоқда.

Ишлаб чиқарадиган саноат таркибида юқори технологияли тармоғининг улуши 1,2%ни (2017 йил январь- май ойларида - 1,8%), ўрта-юқори технологияли - 28,1% (20,4%), ўрта-қуйи технологияли - 31,6% (26,8%) ва қуйи технологияли - 39,1% (51,0%) ташкил этди.

Ўз навбатида, ишлаб чиқарадиган саноатда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан трактор ишлаб чиқариш 5,3 мартага, акриль ва винил полимерлари асосидаги бўёқлар ва лаклар – 41,9%га, автомобиль двигателлари 33,0%га, енгил автомобиллар (ихтисослаштирилганларсиз) – 22,4%га, дизель ёқилғиси – 24,8%га, ўсимлик ёғи (тозаланган) – 9,6%га, автомобиль бензини – 0,6%га ва пахта толаси – 1,9%га ошган. 

Шу билан бирга, автобуслар, юк автомобиллари, портландцемент ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайган.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.