Автомобиллар учун метро қурилади (видео)

Автомобиллар учун метро қурилади (видео)

Tesla ва SpaceX компанияларининг раҳбари Элон Маск йўлларда ҳаракатланиш соҳасида инқилоб ясаш фикридан чекингани йўқ. У автомобиллар ер остида тез ҳаракатланиши учун тоннель қуриш ғоясини илгари сурган. Келажакда бундай ерости йўллари шаҳарлар остини чирмовуқдек қоплайди ва “иккинчи метро” номини олади.

Маскнинг ғояси бўйича автомобиллар ер остида катта тезликда ҳаракатланади. Дарвоқе, автомобиллар ўзи юрмайди, уларни электрга ишловчи махсус платформалар олиб юради. Платформалар 200 км/соатдан ортиқ тезликда ҳаракатланишга қодир бўлади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"