Автомобилларга чиройли рақамларни интернет орқали сотиб олиш мумкин

Автомобилларга чиройли рақамларни интернет орқали сотиб олиш мумкин

Автомобилларга мўлжалланган давлат намунасидаги чиройли рақамларни онлайн кимошди савдоси орқали олиш имконини берувчи сайт тест режимида ишга тушди. Республика товар хомашё биржасидаги манбаалари  билан таҳририятимиз ходимлари боғланиб ушбу масалага ойдинлик киритди, деб ёзади Qalampir.uz.

Чиройли рақамлар Республика товар хомашё биржасининг махсус “avtoraqam.uzex.uz” сайтида аукционга қўйилади. Сайтда техник ишлар олиб борилаётгани сабабли тез кунларда тўлиқ ишга тушиши маълум қилинди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий йилнинг 1 сентябридан автотранспорт воситаларининг қайд этиш давлат рақамларидаги рақам ва ҳарфларини талаб этилган комбинацияга кўра тўловларнинг юқорироқ ставкаси бўйича танлаб олиш, жумладан, уларни кимошди савдоси (аукцион) орқали харид қилиш тартиби ўрнатилгани ҳақида хабар берилган эди.

Carzone.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.