​Aвтомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини олиш учун қандай ускуналарга эга бўлиш керак?

​Aвтомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини олиш учун қандай ускуналарга эга бўлиш керак?

Тошкент шаҳар Ички Ишлар Бош Бошқармаси автомобилларга техник хизмат кўрсатишга ихтисослашган юридик шахсларни автомобилларни техник кўрикдан ўтказиш ҳуқуқини олишга бағишланган семинарга таклиф қилди.

Хабарда айтилишига кўра, cеминар 7 декабрь куни соат 14:00 да Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Меҳр кўчаси, 56 уй манзилида, ИИББ ЙҲХБда ўтказилади. 

Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилнинг 22 декабрида қабул қилинган 1010 сонли қарорига асосан, 2019 йил 1 январидан Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаларининг жисмоний шахсларга тегишли енгил автотранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш билан боғлиқ вазифаларини тадбиркорлик субъектлари – юридик шахсларга топширилиши белгиланган.

Мазкур қарорда айтилишига кўра, “техосмотр” ўтказиш ҳуқуқини олиш учун техник хизмат кўрсатиш станцияси қуйидаги ускуналарга эга бўлиши керак:

  • ўқига тушадиган максимал оғирлик 3500 кг гача бўлган транспорт воситаларининг тормоз тизимини текшириш учун тормоз тизимининг техник диагностика воситаларига;
  • пневматик ва пневмогидравлик тормоз узатмаларида сиқилган ҳаво босими ва герметикликни (босим тушишини) назорат қилиш воситаларига;
  • тиркамаларни улаш мосламасининг босиб туриш қурилмасига;
  • рул бошқарувдаги умумий люфтини ўлчаш приборига;
  • рул бошқаруви ва подвескаси деталларидаги люфтларни текшириш тестерига;
  • чироқлар ёруғлигини бошқаришни ва кучини назорат қилиш приборига;
  • шиналарни техник диагностика қилиш воситаларига;
  • газонализатор - учқундан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлигини аниқлаш прибори;
  • тутун ўлчаш прибори - сиқилишдан ўт олдириш двигателларига эга транспорт воситаларининг ишлаб бўлинган газларида тутунни аниқлаш прибори;
  • двигатель айланиш частотаси ва мой ҳароратини ўлчаш приборига;
  • шовқин ўлчаш приборига;
  • ойналарнинг ёруғлик ўтказишини текшириш приборига;
  • компрессорга;
  • қинчали манометрга;
  • зарур компьютер техникасига.

Қарорда, шунингдек айрим техник диагностика воситалари, хавфсиз фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқ бўлиш шарти асосида, универсиал техник воситалар билан алмаштирилиши мумкинлиги таъкидланган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.