Автомобилни техник кўрикдан ўтказишда энди тиббий маълумотнома сўралмайди

Автомобилни техник кўрикдан ўтказишда энди тиббий маълумотнома сўралмайди

Podrobno.uz сайтининг ёзишича, автомобилни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш вақтида тиббий маълумотнома талаб этиш бекор қилинди. Бу янгиликни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам тасдиқлади.

Илгари кўплаб ҳайдовчилар техник кўрикдан ўтиши вақтида шу маълумотнома муаммо туғдирган. Уни қўлга киритиш учун тиббий даргоҳда кутиш вақт талаб қиладиган ортиқча даҳмазалиги боис ё шифокор ё инспекторга пул қистириб иш битириш анъанага айланганди.

Бундан буён техник кўрик учун ҳайдовчи ўз паспорти, техник паспорт, газ баллони синалганлиги тўғрисидаги далолатнома (агар машина газда юрса) ҳамда кўрик ҳақи тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияни тақдим этиши лозим.

Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб ҳайдовчилик гувоҳномаси ва техник паспортлар алмаштириш бошланганлигини эслатиб ўтамиз. Янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 10 йил муддатга берилади. 2017 йилнинг 1 октябридан 2018 йилнинг 31 декабригача ҳайдовчилик гувоҳномасини кўнгилли равишда алмаштириш мумкин. 2019 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 31 декабригача эса мажбурий тартибда алмаштирилади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"