Автомобилнинг тутун чиқариш қувурига пуфак боғланганда (видео)

Автомобилнинг тутун чиқариш қувурига пуфак боғланганда (видео)

Бу тажриба ҳамманинг хаёлига ҳеч бўлмаса бир марта келган. Энди буни видеолавҳада томоша қиласиз.

YouTubeдаги Engineering Explained канали видеосида Жейсон Фенске исмли шахс ўз машинасининг тутун чиқариш қувурига пуфакларни тақиб қўйгани акс этган. Шу йўл орқали ишлаётган двигатель қанча ҳажмдаги ҳавони истеъмол қилиши билиб олинди. Ҳисоб-китоб ўз йўлига, аммо пуфак шишиши қизиқарли манзара, айниқса пақиллаб ёрилиши.

Лавҳа бошида Фенске чиқаётган тутунга пуфакнинг кўрсатадиган тескари босими жуда кам ва безарарлигини айтиб ўтади. Бу пуфакни одамлар ҳам нафас ёрдамида шишира олади, шу туфайли пуфак ички ёнув двигателини шикастлантира олмайди.

Видеолавҳадаги Honda S2000 автомобилининг қувурлари бир хил ишламаётганлиги маълум бўлиб қолди. Ҳисобланишича, бир дақиқада двигателдан 9 куб метр ҳаво ўтмоқда. Икки машина жойлашадиган стандарт гаражда ҳаво ҳажми 108 куб метр бўлса ва шамоллатиш тизими бўлмаса, бинодаги ҳавонинг барчаси 10 дақиқаларда двигателдан ўтиб кетади.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"