Автопилотли мотоцикл патрул вазифасини бажаради

Автопилотли мотоцикл патрул вазифасини бажаради

Канадалик Эдуардо Арндт исмли дизайнер ҳайдовчисиз полиция мотоцикли концептини тайёрлади. У йўл ҳаракатини кузатади, ҳаттоки, жарима ёзиб бера олади.

Яқин йилларда одамзот ҳайдовчисиз автомобилларга ўтиришини кўплаб автокомпаниялар билдирмоқда. Келажакда йўл-ҳаракати қоидалари бузилиши ҳам камайиб кетиши аниқ. Гарчи, ҳозирча, кўча тўла ақлли транспортлар бўлмаса ҳам ҳайдовчисиз мотоцикл асқотиши мумкин бўлган ишлар талайгина.

Brigade деб ном берилган мотоциклнинг рули ва ўриндиғи йўқ. Дизайнернинг айтишича, у бир қанча датчик, камера ва радарлари ёрдамида мустақил ҳаракатлана олади, мувозанат сақлаш учун эса гироскопи бор. “Бригада” мотоцикли кўчани патруллайди, қоидабузарликларни қайд қилади ҳамда яқин-ўртадаги патруллик бўлимига хабар беради.

Ақлли мотоцикл тегишли жойга қўйилмаган автомобилларнинг давлат рақамини ёзиб олиб полиция бўлимига йўллайди. Керак бўлса, йўлдаги қоидабузарликни далил сифатида видеотасвирга тушириши мумкин.

Ҳа, бу арзигулик янгилик. Энг муҳими, бундай патрул “ходими” билан “келиша” олмайсиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"