«Автотест Самарқанд» МЧЖ лицензиясиз фаолият олиб борганлиги расман тасдиқланди

«Автотест Самарқанд» МЧЖ лицензиясиз фаолият олиб борганлиги расман тасдиқланди

«Автотест фириблари фош бўлди» сарлавҳаси остида жорий йил бошида матбуотда эълон қилинган, лекин кўп муштарийлар томонидан шубҳалидек кўринган, Мирзо Субханов мақоласидаги фактлар вақт ўтиб ўзининг расмий тасдиғини топмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 сентябрь куни қабул қилинган 693-сонли қарори бўйича «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» ҳуқуқи фақат «AVTOTEST REPORT» МЧЖ (СТИР302368520)га берилган эди. Аммо «AVTOTEST REPORT» МЧЖ вилоятларда филиаллар очиш ўрнига ўз ваколатларини бошқа лицензияси бўлмаган учинчи юридик шахсларга берган. Хусусан, Самарқанд вилоятида «Юридик шахсларнинг ҳайдовчилик малакасини ҳар икки йилда қайта ошириш» курслари «AVTOTEST REPORT» МЧЖ(СТИР302368520) томонидан эмас, балки «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) томонидан лицензиясиз амалга оширилиб келинганлигини иддао қиламиз.
 
Юқоридаги мақола ортидан «AVTOTEST REPORT» МЧЖ ўзининг расмий сайтида Мирзо
Субхановни «саводсиз ёки провакатор сифатида оммани чалғитиш»да айблаб келмокда:
 
 
Мирзо Субханов «саводсиз ва провакатор» эмаслигини исботлаш мақсадида «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖнинг фаолияти юзасидан расмий давлат органларидан муносабат олишга ҳаракат қилдик.
 
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Самарқанд вилоят Давлат солиқ бошқармасининг 2018 йил 29 октябрдаги №22-08630-сонли расмий маьлумотига кўра «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ (СТИР305121289) 2017 йил 6 ноябр куни тадбиркорлик субьекти сифатида рўйхатдан ўтган ва фақат 2018 йил 30 июлига келибгина корхонага Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси томонидан AVHT-№0014-сонли лицензия берилган.
 
Бундан келиб чиқадики, «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ 2017 йил ноябдан то 2018 йил июль ойи охиригача ЛИЦЕНЗИЯСИЗ фаолият олиб борган. Афсуски, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси корхонанинг узоқ муддат лицензиясиз фаолият олиб борганлигини расман тан олган бўлса-да, унга нисбатан ҳеч қандай қонуний чора кўрмасдан келмоқда.
 
Қўшимча маълумот сифатида шуни айтиб ўтиш жоизки ,Автотестнинг ушбу «малака сертификатлари» ҳозирга келиб ҳам ҳеч қандай юридик кучга эга эмас. Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг расмий маълумотига кўра, Автотест сертификати бўлмаган юридик шахслар ҳайдовчиларини жавобгарликка тортиш амалиёти ҳалигача жорий қилинмаган ва қачон жорий қилиниши номаълум.
Солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар Давлат бюджети асосини ташкил этишини инобатга олиб, «AVTOTEST SAMARQAND» МЧЖ ва республика бўйича ўндан ортиқ шу каби «филиалларнинг» узоқ муддат лицензиясиз фаолият олиб борганлигига Давлат солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура қошидаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти мансабдор шахсларининг эьтибор қаратишини сўраб яна бир бор қайтадан мурожаат этамиз.
Мирзо Субханов
Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.