Автоуловлар светофор олдидаги туташ чизиқни кесиб ўтгани учун жаримага тортиляптими?

Автоуловлар светофор олдидаги туташ чизиқни кесиб ўтгани учун жаримага тортиляптими?

Ўтган ҳафта ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган айрим фотосуратларда видеофиксация камералари автомобилларда туташ чизиқни кесиб ўтганлик учун қоидабузарлик қайд эта бошлагани кўрсатилди. Бу ҳолат муҳокамаларга сабаб бўлди, деб хабар беради RePost нашри.

Жарима қоғозларидан бирининг суратидан маълум бўлишича, Matiz ҳайдовчиси светофор белгиси олдидаги туташ чизиқни кесиб ўтгани учун жаримага тортилган.

Тошкент шаҳар ЙҲХБ вакиллари нашрга берган изоҳида туташ чизиқни кесиб ўтганлик учун жарима қайд этиш тизими синов тариқасида фақат Наманганда ишлаётганини маълум қилди. Тошкент ҳудудида бу тизим қачон жорий этилиши номаълум.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Саид Мамуров

Carzone.uz'нинг сермаҳсул ёзувчиларидан. Ўзи ҳақида гапиришни ёқтирмайди. Ҳаваскор, лекин ашаддий автомобиль ишқибози.