АвтоВАЗ арзонроқ автоном автомобиль чиқармоқчи

АвтоВАЗ арзонроқ автоном автомобиль чиқармоқчи

Ҳозирда АвтоВАЗ ADAS (Advanced Driver Assistance Systems) тизимини яратиш устида ишлаяпти. Бу тизим ҳайдовчига кўмаклашувчи дастурий мажмуани ўз ичига олади.

ADAS тизимида мослашувчи яккатезлик (адаптив круиз-контрол), автомобилни полосада тутиб юриш сингари функциялар бор. Аммо қайси турдаги “Лада”га бу тизим ўрнатилиши аниқ айтилмади.

АвтоВАЗнинг маҳсулотлар ва дастурлар бўйича директори Алексей Лихачев айтишича, бу режа компаниянинг устувор йўналишларидан бўлмаса-да, вақт етганда Lada маркали ҳайдовчисиз автомобилларни учратамиз.

Алексей Лихачев АвтоВАЗнинг автопилотлари хорижий рақобатчиларидан фарқли равишда нархи паст бўлишини ваъда қилди. Аммо автопилот Россиянинг йўлларига ўрганиши мураккаблик туғдиради.

ВАЗнинг ҳайдовчисиз автомобиллари қачон ялпи ишлаб чиқара бошланиши тўғрисидаги саволга инжиниринг бўйича вице-президент Харальд Грюбель “Иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлганда”, дея дудмал жавоб берди.

Carzone.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"