“АвтоВАЗ” айрим русумларнинг платформасини алмаштиради

“АвтоВАЗ” айрим русумларнинг платформасини алмаштиради

Россиянинг автогиганти ҳозирги кунда ишлаб чиқарадиган транспорт воситаларини янги платформага ўтказиш пайида. Ўзгариш деярли барча русумларга дахлдордир.

Lada 4×4 аввалгидек ишлаб чиқарилаверади. Аммо Granta ва Kalina русумлари Vesta архитектурасига ўтади. “Веста”нинг ўзи “Калина” платформасини олиши мумкин. Автомобиль ишлаб чиқарувчилар икки асосий русумни умумлаштириб, батамом янги архитектура ижод қилишмоқчи.

“АвтоВАЗ” мухлислари учун унча қувончли бўлмаган янгилик бор: кўплаб ўзгартиришларга қарамасдан Lada Priora автомобилини ишлаб чиқариш тўхтатилади. Унинг платформаси эса янги русумларда умуман қўлланмайди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.

Бакир Назаров

Carzone.Uz сайтининг фаол муаллифларидан. Автомобилни ҳашамат эмас, ҳаракатланиш воситаси деб билади. Йўлдаги шиори: "Юзда юрма, юзга кир"